Қаҳва ҳақида яхши-ёмон гаплар кўп бўлган. Фанда бу ичимликнинг афзал жиҳати ҳам, хаддан ортиғининг зиёни ҳам кўп бор исботланган.
Америкадаги юрак фаолияти билан шуғулланувчи ассоциация тадқиқотларига кўра, қаҳва юракка фойда, юрак етишмовчилиги ва инсультдан ҳимояловчи восита экан. Бу учун бир ҳафтада бир финжон қаҳва ичишнинг ўзи кифоя. Мазкур меъёрга риоя этувчилар бошқаларга қараганда юрак етишмовчилигига 7 баробар, инсультга 8 баробар кам чалинадилар.
Дозани яна бир карра кўпайтириш, яъни, ҳафтада 1 эмас, 2 финжон қаҳва ичиш ҳам маъқул, бундан ошириш тавсия этилмайди. Зеро, уни меъёрдан ортиқ қабул қилиш сийдик айириш тизимида сурункали хасталиклар пайдо қилиши мумкин.