АҚШ президентининг махсус вакили Уиткоффнинг таъкидлашича, Украинадаги низони Владимир Путин розилигисиз ҳал этишнинг иложи йўқ.
Унга кўра, музокаралардаги асосий мавзулар расмий Киевнинг муайян ҳудудлардан воз кечиши, Запорижжя АЭСдан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолиши, Днипро дарёси ва Қора денгизга йўлакка эга бўлиш масалалари бўлади.
«Трамп Россия ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилишини талаб қилмоқда. Акс ҳолда, АҚШ бу жараённи тарк этади», — деди Уиткофф.