Путиннинг махсус вакили Кирилл Дмитриев Давосдаги Халқаро иқтисодий форумда АҚШ вакиллари билан учрашади — Reuters.
Агентликнинг хабар беришича, аввалроқ Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров мамлакатдаги урушни тўхтатиш бўйича АҚШ расмийлари билан музокаралар Давосда давом этишини айтганди.
Давосдаги анъанавий Жаҳон иқтисодий форуми бу йил 19–23 январ кунлари ўтказилади. Унда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда.