Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путиннинг дрон ҳужумларига жавоб қайтариш имкониятлари чекланган — ISW

Путиннинг дрон ҳужумларига жавоб қайтариш имкониятлари чекланган — ISW

Россия Президентининг Украинага қарши аввалги ракета зарбаларига урғу бериши, Россия гўёки фаол равишда жавоб қайтараётганини ва "Украинанинг кейинги провокацияларига" жавоб қайтаришга ҳожат йўқлигини кўрсатишга уринишдир, дейди Урушни ўрганиш институти экспертлари. Уларнинг фикрича, рус қўшинларининг жанг майдонида сезиларли муваффақиятларга эриша олмаётгани туфайли Украинага оммавий ҳаво ҳужумлари амалга оширилмоқда.

Бир кун олдин Владимир Путин Москвага амалга оширилган дрон зарбалари Россиянинг ҳаво ҳужумларига, хусусан, Россиянинг Украина Бош разведка бошқармаси штаб-квартирасига "икки-уч кун олдин" берган зарбаларига "Киевнинг жавоби" эканлигини айтди. Шу билан бирга, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги бу ҳақда маълум қилмаган эди, дея таъкидлайди таҳлилчилар. ISW'нинг қайд этишича, Путиннинг сўзларига ҳеч қандай тасдиқ йўқ.

Киритилди: 23:44 31.05.2023. Ўқилди: 2777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!