Бугун 30 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин вазминликка чақирувчи давлатларга ҳурматсизлик кўрсатмоқда

Путин вазминликка чақирувчи давлатларга ҳурматсизлик кўрсатмоқда

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг Киевдаги қарор қабул қилиш марказларини «Орешник» ракетаси билан уриш ҳақидаги таҳдидларини танқид қилди.

«Ушбу баёнотлар билан Путин яна бир бор бу уруш давом этишини ва бу урушни кенгайтиришни истаган ягона шахс эканлигини кўрсатди», деди ТИВ матбуот котиби Георги Тихи.

Тихийнинг айтишича, Путиннинг сўзлари можарода вазминликка чақираётган Хитой ва Бразилия каби давлатларга нисбатан ҳурматсизликдир.

«Биз ҳаммани урушнинг кенгайишига йўл қўймасликка ундаган давлатлардан Путиннинг бугунги баёнотларига муносабат билдиришини кутамиз», — деди Тихи.

Унинг сўзларига кўра, Путиннинг сўзлари Украинанинг иттифоқчилари ва Украинадаги урушни тўхтатишга интилаётган АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампга қаратилган «шантаж»дир.

Киритилди: 21:25 29.11.2024. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!