Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Зеленский ўзаро ушрашув ўтказиши мумкин — Россия президенти матбуот котиби

Путин ва Зеленский ўзаро ушрашув ўтказиши мумкин — Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бундай ушрашув музокара олиб бораётган делегациялар “маълум келишувларга” эришгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Песковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия Украинага ўт очишни тўхтатиш учун шартлар рўйхатини тайёрлаб топширади;

◾️ Истанбулдаги Россия-Украина учрашуви якунларига кўра Москва ва Вашингтон ўртасида ҳозирча ҳеч қандай келишувлар бўлмади;

◾️ Агар Путин ва Трамп ўртасида мулоқот ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинса, Кремл бу ҳақда маълум қилади;

◾️ Истанбулда эришилган келишувларни, жумладан “1000 га 1000” форматдаги асирлар алмашинувини амалга ошириш биринчи навбатда турибди;

◾️ Агар Россия ва Украина делегациялари келишувга эришса, ҳужжатларни Киев томонидан ким имзолаши Россия учун принципиал аҳамиятга эга;

◾️ Украина билан музокараларда Россия делегациясининг таркиби ўзгариши ҳақида ҳозирча ҳеч гап йўқ, ишлар энди бошланди;

◾️ Украина бўйича музокараларда қўйилган шартлар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилиши бўйича Россия изоҳ бермайди, жараён ёпиқ эшиклар ортида олиб борилиши керак.

Киритилди: 21:33 17.05.2025. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!