Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Путин ва Трампнинг учрашуви Уитткоффнинг хатоси туфайли юз бердими?

Путин ва Трампнинг учрашуви Уитткоффнинг хатоси туфайли юз бердими?

Американинг NBC телеканали маълумотларига кўра, АҚШ ва Россия президентларининг Аляскада шошқалоқлик билан уюштирилган учрашувига Москванинг Украина келишуви бўйича позициясини нотўғри талқин қилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Дипломатик доиралардаги аноним манбаларга таяниб, хабар қилинишича, АҚШ махсус вакили Стивен Уиткофф август ойи бошида Владимир Путин билан ўтказган музокараларидан сўнг Россия ўз қўшинларини Херсон ва Запорожье вилоятларидан тинч йўл билан олиб чиқиб кетишга тайёр, деган хато хулосага келган. Аслида, манбаларга кўра, Россия томони Украина қўшинларини ушбу ҳудудлардан олиб чиқишни талаб қилган.

Оқ уй матбуот котиби Анна Келли бу маълумотни рад этиб, Уиткофф ва Президент Трамп вазиятни тўлиқ тушунган ҳолда ҳаракат қилишларини ва тинч йўл билан ҳал қилиш йўлида изчил ҳаракат қилишаётганини айтди. Бироқ, NBC телеканалига кўра, томонлар ўз позицияларига аниқлик киритишга уринган фавқулодда саммитга айнан шу тушунмовчилик сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 11:45 16.08.2025. Ўқилди: 1562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!