Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг учрашуви кўп жиҳатдан зарур ва шунга мос равишда тайёрланиши керак.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Бу турли хил эксперт даражаларида саъй-ҳаракатларни талаб қилади. Бу Москва ва Вашингтон ўртасида бошланган ва давом этаётган алоқаларни давом эттиришни талаб қилади," - деди у.