Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги учрашувлар ҳозирда мисли кўрилмаган даражага етган Россия-Хитой муносабатларига ҳар доим алоҳида туртки беради.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар чоғида маълум қилди.
"Президент Путин ва раис Си Цзиньпин ўртасидаги учрашувлар ҳар доим икки томонлама муносабатларимиз ривожига кучли туртки беради, бу икки давлат раҳбарлари шарофати билан мисли кўрилмаган даражага етди ва барча соҳаларда жадал ривожланишда давом этмоқда”, — деди вазир.