Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Путин ва Жапаровнинг матбуот котиблари “Токаевнинг мукофотлардан бош тортгани” ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Путин ва Жапаровнинг матбуот котиблари “Токаевнинг мукофотлардан бош тортгани” ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Турли сайтдарда Россия ва Қирғизистон томони Қозоғистон президентига "Александр Невский" ҳамда "Манас" орденини топширмоқчи бўлгани, бироқ Қосим-Жомарт Токаев рад жавобини бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарларга изоҳ сифатида Токаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай президент ваколат муддати тугагунга қадар ҳеч қандай мукофот ёки орден қабул қилмасликка қарор қилганини билдирди.

Аммо, Қирғизистон республикаси президенти матбуот котиби Эрбол Султанбаев бу хабарларни инкор этди. "Қозоғистон раҳбарининг Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида давлат мукофотини топшириш режалаштирилмаган эди", — деди у.

Шунингдек, Россия президенти матбуот котиби ҳам муносабат билдирди. "Бу маълумот қаердан келганини билмайман, чунки ҳеч қандай мукофот топширилмаган. Бундай режалар бўлгани ҳам йўқ эди", — дейди Дмитрий Песков.

Киритилди: 20:55 18.06.2022. Ўқилди: 8915 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!