Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин ва Алиев турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди

Путин ва Алиев турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди

Россия президенти Владимир Путин ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев телефон орқали суҳбатлашиб, иқтисодий, савдо ва гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабар беришича, телефон суҳбати Россия томони ташаббуси билан бўлиб ўтган.

«7 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилди.

Суҳбат давомида давлат раҳбарлари иқтисодий, савдо ва гуманитар ҳамкорликнинг қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Томонлар турли даражалардаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Киритилди: 23:59 07.09.2026. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!