Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолиш каби “қисқа муддатли мақсадларга” эътибор қаратмоқда

Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолиш каби “қисқа муддатли мақсадларга” эътибор қаратмоқда

Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолиш каби “қисқа муддатли мақсадларга” эътибор қаратмоқда.

"АҚШ ва Европа расмийлари ўрганган янги разведка маълумотлари Владимир Путин урушда ўз диққатини Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда таъсирини мустаҳкамлаш каби “қисқа муддатли мақсадларга” қаратган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда", дейилади хабарда.

Манбаларнинг сўзларига кўра , яна бир қисқа муддатли мақсад — Россиянинг оғир аҳволда турган иқтисодиётини рағбатлантириш ҳисобланади.

Разведка баҳоларига кўра, илгари Путин урушдаги вазиятни ўзи учун фойдали деб ҳисоблаган ва Москва керакли куч ҳамда ресурсларга эга деб ўйлаган.

CNN манбаларига кўра, Путиннинг фикри ўзгараётганини кўрсатувчи ҳозирги разведка маълумотлари Доналд Трамп ва унинг жамоасини Россия президенти тинчлик келишувини кўриб чиқишга тайёр бўлиши мумкинлигига ишонтирган.

Бироқ CNN'нинг ёзишича, юқори мартабали америкалик расмийлар Путиннинг тинчликка эришишни хоҳлаши ҳақидаги даъволарига нисбатан ҳануз шубҳа билан қарамоқда.

"Ҳатто Россия ўт очишни тўхтатишга рози бўлса ҳам, маълум муддатдан кейин урушни қайта бошлаб, яна Украинанинг янада кўпроқ ҳудудларини эгаллашга уриниши мумкин. Менимча, у айни пайтда ўзи учун энг мақбул деб билган мақсадига интилаётган бўлиши мумкин", — дейди Ғарб разведкасининг юқори лавозимли ходими.

Киритилди: 16:57 02.05.2025. Ўқилди: 495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!