Бугун 4 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин Украина ва унинг иттифоқчиларини “халқаро терроризмнинг шериклари” деб атади

Путин Украина ва унинг иттифоқчиларини “халқаро терроризмнинг шериклари” деб атади



Россия президенти бу ҳақда Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисида айтди.

Россия президенти Норвегия томонидан Россия кемасининг қўлга олиниши ҳамда Украина президенти Володимир Зеленскийнинг фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдидларини мисол қилиб келтирди.

"Буни кўрмаганга олаётганлар — биринчи навбатда, Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари халқаро терроризмнинг шерикларига айланмоқда. Буни бошқача тушуниб бўлмайди", — деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Киев ва европаликларнинг тажовузкор ҳаракатлари можарони ҳал қилиш истиқболларини қийинлаштирмоқда. Шу билан бирга, президент тинчлик учун имкониятлар борлигини таъкидлади.

"Аввало Россия ва Украина ўзаро келишиб олиши керак. Барча бошқа мамлакатлар эса буни қўллаб-қувватлашга ва ёрдам беришга тайёр", деб тушунтирди президент.

Россия раҳбари Москва ва Киев биринчи навбатда ўз махсус хизматлари орқали алоқаларни сақлаб қолаётганини қўшимча қилди. У, шунингдек, Россия вазиятни тартибга солишга ҳисса қўшишга уринаётган барча томонлардан миннатдор эканини билдирди.

Киритилди: 19:46 03.09.2026. Ўқилди: 460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!