Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин Трампнинг Европа санкцияларини юмшатиш учун чоралар кўришини текширмоқда — Bloomberg

Путин Трампнинг Европа санкцияларини юмшатиш учун чоралар кўришини текширмоқда — Bloomberg

Агентлик манбаларининг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин АҚШ етакчиси Доналд Трамп билан санкцияларни енгиллаштириш бўйича қандай натижага эришиш мумкинлигини синаб кўрмоқда.

Bloomberg суҳбатдошларининг айтишича, Кремлнинг "ўйланган стратегияси" доирасида Россия “Россельхозбанк”ни SWIFT халқаро банк тизимига қайта улашни талаб қилмоқда. Бу тизим Европа Иттифоқи назоратида бўлиб, Россия мазкур талабни Қора денгиздаги сулҳ музокаралари доирасида илгари сурмоқда.

Bloomberg манбаларига кўра, Трамп ушбу жараёнга аралашиши ва Европани ҳам унга қўшилишга кўндириши мумкинлиги синовдан ўтказилмоқда.

"SWIFT'да муваффақиятга эришиш бутун санкция режими аста-секин юмшатилишига олиб келиши мумкин", деб ёзади агентлик ўз манбаларига таяниб.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи расмийлари аввалроқ Россияга нисбатан санкцияларни енгиллаштиришдан бош тортган эди.

Киритилди: 23:08 28.03.2025. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!