Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Трампга АҚШдаги сайловлар ҳақида нима деди?

Путин Трампга АҚШдаги сайловлар ҳақида нима деди?

Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида айтганича, Владимир Путин уларнинг учрашуви чоғида АҚШда 2020 йилги президентлик сайловлари сохталаштирилган деб таъкидлаган.

🗣 Трампнинг сўзларига кўра, Путин унга шундай деган:
«Сайловларингиз сохта бўлган, чунки сизда почта орқали овоз бериш бор. Почта орқали овоз беришда адолатли сайлов бўлиши мумкин эмас», — деган Россия президенти.

Трамп қўшимча қилганича, Путин бу усулни «нодавлатга хос» ва «демократияга зид» деб атаган. Унинг таъкидлашича, дунёда деярли ҳеч бир давлат бундай усулдан фойдаланмайди.

Трампнинг ўзи эса аввал ҳам бир неча бор ўзини 2020 йилги сайловнинг ҳақиқий ғолиби деб атаган ва Республикачиларни сайлов тизимини ўзгартиришга чақириб келган.

Киритилди: 12:45 17.08.2025. Ўқилди: 985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!