Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг ядровий қуролдан тийиш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини тасдиқлади.
Россия ОАВларига таяниб хабар беришича, у тегишли фармонни имзолаган.
Унда таъкидланишича, Россиянинг ядровий қуролдан тийиш соҳасидаги давлат сиёсати мудофаа характерига эга.
Шу билан бирга, таъкидланишича, "ҳар қандай давлатнинг Россия ёки унинг иттифоқчиларига қарши ҳарбий коалиция агрессияси бутун коалициянинг тажовузкорлиги сифатида баҳоланади".
Доктринага кўра, ядро қуролидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни Россия Федерацияси Президенти қабул қилади.