Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Россиянинг давлат тил сиёсати асосларини тасдиқловчи фармонни имзолади

Путин Россиянинг давлат тил сиёсати асосларини тасдиқловчи фармонни имзолади

Ушбу ҳужжат рус тили, Россия Федерацияси таркибидаги республикаларнинг давлат тиллари ва Россия халқларининг бошқа тилларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, рус тилини дунёда тарғиб қилишга қаратилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, Россия Федерациясининг ўзига хос этномаданий хилма-хиллигига қарамай, айнан рус тили умумроссиялик фуқаролик идентификациясини белгилайди. Шу билан бирга, Россия халқларининг барча тиллари “давлат томонидан қўллаб-қувватланади” ва мамлакатнинг барча фуқаролари “она тилидан фойдаланиш ҳуқуқига” эга.

"Россия рус тилидан фойдаланишни чеклаш, рус маданиятини, жумладан рус адабиётини бекор қилиш, Россия оммавий ахборот воситаларини камситиш, анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларига зид мафкуравий тамойилларни сингдиришга уринишларига муваффақиятли қарши турмоқда", дейилади тил сиёсати асосларида.

Расмий мулоқот соҳаларида рус тилидаги кенг қўлланиладиган муқобиллари мавжуд бўлган хорижий сўзлардан асоссиз фойдаланиш, ҳамда норматив луғатларга кирмаган хорижий сўзларни қўллаш, шунингдек “айрим хорижий давлатларнинг рус тилидан фойдаланиш маконини чеклаш (қисқартириш) ҳаракатлари” рус тили учун хавфлар сифатида тилга олинган.

Киритилди: 13:15 12.07.2025. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!