Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Россияда хорижий кино учун квоталар жорий этишни топширди

Путин Россияда хорижий кино учун квоталар жорий этишни топширди

Россия президенти Владимир Путин Маданият вазирлигига мамлакат кино прокатида хорижий фильмлар учун квоталар жорий этиш бўйича қарорни имкон қадар тезроқ қабул қилишни топширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълум қилинишича, аввалроқ Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский ушбу масала юзасидан ҳукумат аъзолари ва кино соҳаси вакиллари билан йиғилиш ўтказган.

Унинг сўзларига кўра, муҳокамалар натижасида “компромиссга эришилган” ва тегишли протокол имзоланган.

«Мен сиздан Владимир Ростиславович айтган ўша компромисс ҳужжатни имкон қадар тезроқ амалда қўллашни сўрайман», — деди Владимир Путин йиғилишда.

Давлат раҳбари таъкидлашича, квоталарни жорий этишда “фақат мафкуравий жиҳатни эмас”, балки иқтисодий манфаатларни ҳам ҳисобга олиш муҳим. У мисол сифатида Хитойни келтириб, у ерда қатъий квота тизими амал қилишини айтди.

«Нега биз бунга бефарқмиз? Айрим мутлақо кераксиз ва мазмунсиз нарсаларни мафкуравий жиҳатдан ҳам ўтказяпмиз, молиявий жиҳатдан эса ўз ишлаб чиқарувчимизни қўллаб-қувватламаяпмиз», — деди Путин.

Аввалроқ Россия кинематографистлар уюшмаси раиси Никита Михалков Америка фильмларини квоталаш ва ғарб фильмларини прокат қилиш учун 5 миллион рубль миқдорида бадал жорий этишни таклиф қилган эди. Унинг айтишича, президент топшириғини амалга ошириш учун бир ҳафта етарли бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:22. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!