Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин Россия ва Япония ўртасида тинчлик шартномаси йўқлигини қандай баҳолади?

Путин Россия ва Япония ўртасида тинчлик шартномаси йўқлигини қандай баҳолади?

Россия ва Япония ўртасида 1945 йилда Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин ҳеч қандай тинчлик шартномаси тузилмаганлиги бу- бемаънилик.
Россия президенти Владимир Путин ҳозирги вазиятни шундай таърифлади, деб ёзади 3 сентябрь, жума куни ТАСС.

Россия раҳбари Москва ҳеч қачон бу масала бўйича Токио билан мулоқотдан бош тортмаганини, лекин у ерда шартлар доимо ўзгариб туришини айтди.

Иккинчи жаҳон уруши натижасида Москва ва Токио ўртасида тинчлик шартномаси тузилмади. Курилларнинг жанубий қисми - Итуруп, Кунашир, Шикотан ороллари ва Хабомаи ороллари гуруҳи бўйича ҳал қилинмаган ҳудудий низо унинг имзоланишига асосий тўсиқ бўлди. Япония томони Жанубий Курилни шимолий ҳудудлар деб атайди ва улар устидан Россия суверенитетини тан олмайди. Москва, ўз навбатида, ҳудудий низо ҳақиқатини тан олмайди. Вашингтон Жанубий Курилларни Япониянинг бир қисми деб ҳисоблайди.

Киритилди: 13:09 03.09.2021. Ўқилди: 3277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!