Россия армияси энг жанговар ва юқори технологияли армиялардан бирига айланмоқда, деди президент Владимир Путин.
Эслатиб ўтамиз, Путин жума куни БРИКСга аъзо давлатларнинг етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Тадбирда Россиядан «Россия сегодня» медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселев иштирок этди.
Учрашув давомида Путин Украина ўзи юқори технологик қуроллардан фойдаланмаслигини, бу НАТО томонидан амалга оширилишини, Россия армияси эса ўзи жанг қилишини ва ҳарбий маҳсулотларни мустақил яратишини айтди.
Шу билан бирга, Путин Россия курашни давом эттиришга тайёрлигини айтди.
«НАТО аъзолари биз билан жанг қилишдан чарчаганларида, биз бу курашни давом эттиришга тайёрмиз», деди Путин.
Украина қўшинларининг юқори аниқликдаги ва узоқ масофага учувчи қуролларни қўллаши эҳтимолини изоҳлар экан, Путин буни НАТО ҳарбий мутахассислари амалга ошираётганини айтди.
"Қарши томон ўзига нима қарши турганини ҳисоблаб чиқди, тушунди ва зарбавий қуролларининг дастурий таъминотини ўзгартиряпти. Бир ҳафта, ўн кун, уч ҳафта ичида қарши томон ўз ҳаракатларини кучайтиради ва ўзининг электрон бостирув воситаларининг дастурий таъминотини янгилайди. Бу жараён тўхтовсиз давом этади. Шубҳасиз, Украина армияси буни амалга ошира олмаслиги, шунингдек, юқори аниқликдаги ва узоқ масофали зарба воситаларидан фойдалана олмаслиги аниқ, чунки уларда бундай қуроллар мавжуд эмас. Буларнинг барчаси НАТО мамлакатлари ва НАТО ҳарбий мутахассислари томонидан амалга оширилиши аниқ," - деди Путин.