Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермаяпти

Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермаяпти

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров “Коммерсантъ” нашрининг махсус мухбири Андрей Колесниковнинг унинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб берди. Қодиров бу масалани Россия президенти Владимир Путин билан суҳбат чоғида кўтаришини айтди.

«Бугун президентдан сўрайман. У нима десе — шундай бўлади. Яқин орада сайловлар бўлиб ўтади. Сўрайман. Лекин нега бўлмасин? Биз ҳаммасини қилдик, ҳаммасини қурдик. Агар бирор муаммо пайдо бўлса — қайтиб келамиз! Лекин яна айтаман: бу менинг қарорим эмас!» — деди Чеченистон раҳбари Москвада Владимир Путин ва Венесуэла президенти Николас Мадуро ўртасидаги музокаралардан сўнг.

5 май куни Рамзан Қодиров “Чечня Сегодня” ахборот агентлигига берган интервьюсида президентдан уни лавозимидан озод этишини сўраганини айтди. Қодиров аввал ҳам бир неча бор истеъфога чиқиш истагини билдирган. 2022 йилда у бу лавозимда «ортиқча ўтириб қолганини» ва «чексиз ҳамда узоқ таътилга лойиқ» эканини айтган эди. Қодиров 2007 йилдан буён минтақани бошқариб келмоқда. Охирги марта у 2021 йилда қайта сайланган бўлиб, 99,7 фоиз овоз олган.

Киритилди: 20:28 08.05.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!