"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Исроил давлати Бош вазири Бинямин Нетаняху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди," — дейилади хабарда.
Исроил ва Россия раҳбарлари “Ғалабанинг 80 йиллиги” муносабати билан бир-бирини табриклаган, Путин эса Исроилда яшаётган фахрийларга сиҳат-саломатлик тилаган.
Томонлар Яқин Шарқдаги мураккаб вазият контекстида ўзаро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиб, юз бераётган воқеаларга баҳо бериб, мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.