Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат. Шу билан бирга, тинчлик йўлидаги ҳақиқий қадамларни қўймасликка ҳаракат қилмоқда, чунки бу Кремль учун фойдали эмас.

Путин ҳамон Украинанинг кўпроқ ҳудудини эгаллаб олишга ва шунга мос равишда Киевдан сезиларли ён беришларни талаб қилишга қодир деб ўйлайди. Ҳатто Россия янада қаттиқроқ санкцияларга бардош бера олишига ҳам ишонади. Бироқ, у барибир бу масалада Трампни ортиқча безовта қилмасликни маъқул кўради.

Киритилди: 21:51 17.05.2025. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!