Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин: "Ғазодаги бошқарув Маҳмуд Аббос маъмуриятига топширилиши керак"

Путин: "Ғазодаги бошқарув Маҳмуд Аббос маъмуриятига топширилиши керак"

Ғазо секторидаги ҳокимиятни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос маъмурияти ёки маҳаллий милиция қўлига ўтказиш яхши бўларди.

Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин "Валдай" халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида маълум қилди.

"Мен тушунганимдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазодаги келишув бўйича тинчлик режасида ҳокимиятни Фаластин маъмуриятига ўтказиш имконияти кўрсатилган. Менимча, ҳаммасини президент Аббос ва ҳозирги Фаластин маъмурияти назоратига ўтказиш яхшироқ бўларди. Лекин, уларга давлат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш қийин бўлади".

Шунингдек, унинг аниқлик киритишича, режа хавфсизликни таъминлаш учун Ғазо сектори устидан назоратни маҳаллий милицияга ўтказиш имкониятини ҳам кўзда тутади. "Хўш, бу ёмонми? Менимча, бу яхши", - деди Путин.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бир қанча саволлар туғилиши табиий. "Биринчидан, бу халқаро маъмурият қанча давом этади? Ва кейин ким ўз қўлига олади", - деди у.

Аввалроқ Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режаси Америка раҳбарининг Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху билан учрашувидан сўнг Оқ уй томонидан эълон қилинган эди. Иккинчиси АҚШ ташаббусини қўллаб-қувватлади.

20 банддан иборат режада барча исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш, Хамас таслим бўлиши, Ғазо секторига зарур инсонпарварлик ёрдами етказилиши ва анклавни технократик, сиёсий бўлмаган Фаластин қўмитаси бошчилигидаги муваққат маъмуриятга топшириш назарда тутилган. Нетаньяху режага ўзгартириш киритди: энди Исроил армияси бўлинмаларининг Ғазодан босқичма-босқич олиб чиқилиши тўғридан-тўғри ХАМАСни қуролсизлантиришдаги тараққиёт билан боғлиқ ва Исроилга олиб чиқишни тўхтатиш ҳуқуқи берилган.

Киритилди: 08:30 03.10.2025. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!