Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Путин Ғарбнинг "иқтисодий фалокати"ни эълон қилди

Путин Ғарбнинг "иқтисодий фалокати"ни эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқининг энергетика соҳасидаги сиёсати ва Россия энергетика ресурсларидан воз кечишини “иқтисодий фалокат” деб атади.

Бу ҳақда РИA Новости ёзади.

Россиянинг Украинада махсус операцияси бошланганидан кейин Ғарб давлатлари Россияга иқтисодий босим ўтказа бошлади. 7 апрель куни Европа Иттифоқида бешинчи санкциялар пакети келишиб олинди. 2022 йил августидан бошлаб чекловчи чоралар Россия кўмирини сотиб олиш, импорт қилиш ёки Европа мамлакатларига ўтказишни тақиқлайди. Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқига кўмир импорти йилига саккиз миллиард еврога баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Лейен Брюсселнинг Россиядан нефт импортини тўлиқ тақиқлаш бўйича олтинчи санксиялар пакети доирасидаги режаларини эълон қилди. Венгрия нефт эмбаргосининг киритилишига тўсқинлик қилиб, бу ташаббусга қарши чиқди.

Россия президентининг фикрича, бундай энергетика сиёсати Европа давлатлари иқтисодига зарар етказмоқда.

“Бугун биз мутлақо сиёсий сабабларга кўра, ўз амбициялари ва Aмерика ҳукмдори босими остида Европа давлатлари нефт ва газ бозорларига тобора кўпроқ янги санксиялар киритаётганини кўряпмиз. Буларнинг барчаси инфляцияга олиб келади ва улар ўз хатоларини тан олиш ўрнига, айбдорни тарафдан изламоқда”, — деди Владимир Путин нефт соҳасидаги вазиятга бағишланган йиғилишда.

Путин Европа узоқ муддатли истиқболда энергия ресурслари нархи юқори минтақага айланиб бораётганини таъкидлади.

“Шубҳасиз, Россия энергетика ресурслари билан бир қаторда иқтисодий фаолликни ошириш имконияти Европадан дунёнинг бошқа минтақаларига ўтади. Бундай иқтисодий ҳалокат, ўз жонига қасд қилиш, албатта, Европа давлатларининг ички иши”, — деди Россия президенти.

Киритилди: 17:42 17.05.2022. Ўқилди: 5056 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!