Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин Европага ҳужум қилишни режалаштирмаяпти – Трампнинг махсус вакили Уиткофф

Путин Европага ҳужум қилишни режалаштирмаяпти – Трампнинг махсус вакили Уиткофф

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Россия президенти Владимир Путиннинг Европага ҳужум қилиш нияти йўқлигини яна бир бор таъкидлади.

У бу ҳақда Fox News телеканали эфирида "Украина ҳудудларини Россияга бериш Европага таҳдид солмайдими?", деган саволга жавобан айтиб ўтди.

Уиткоффнинг фикрича, Москва асосан бешта ҳудуд ҳақида гапиряпти ва бу Путиннинг нутқларида ҳам қайд этилган.

"Россияда кенг тарқалган фикр шуки, бу ҳудудлар аввалдан Россияга тегишли бўлган, у ерда ўтказилган референдумлар эса бу ҳаракатларни оқлайди", — дея қайд этди Трампнинг вакили.

Шу билан бирга, Уиткофф Путиннинг Европани эгаллаб олиш истаги йўқлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ҳозирги вазият Иккинчи жаҳон уруши даврига ўхшамайди, чунки бугунги кунда Европа мамлакатлари NATO таркибида.

"Бу бутунлай бошқа вазият. Иккинчи жаҳон уруши пайтида NATO йўқ эди. Ҳозир эса у ерда ҳарбий жиҳатдан яхши тайёрланган давлатлар бор. Мен Путиннинг гапларини мана шу маънода тушунаман. Менимча, европаликлар ҳам аста-секин шу хулосага келади", — деди Уиткофф.

У урушнинг Европа томон кенгайиш эҳтимолини "академик даражадаги масала" деб атаб, ҳозирда "одамларнинг ўлимини тўхтатиш ва Украинадаги қирғинни тугатиш" масаласига эътибор қаратишга чақирди.

Киритилди: 21:46 23.03.2025. Ўқилди: 934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!