Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин Европа Иттифоқи ва НАТОни Словакияни Россияга қарши туришга мажбурлашда айблади

Путин Европа Иттифоқи ва НАТОни Словакияни Россияга қарши туришга мажбурлашда айблади

Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқи ва НАТОни Словакияни Москва билан қарама-қаршиликка мажбурлашда айблади. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.

Путин ушбу фикрни Словакия бош вазири Роберт Фицо билан бўлиб ўтган музокаралар чоғида билдирган.

“Албатта, биз Россия ва Словакия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар Украинада содир бўлаётган воқеалар ҳамда ташқи сиёсий вазият билан боғлиқ ҳолда мураккаблашаётганини тушунамиз. Бизнинг фикримизча, бу қарама-қаршилик йўли барчамизга — ҳам Европа Иттифоқи, ҳам НАТО томонидан юкланмоқда”, — деди Россия раҳбари.

Путиннинг таъкидлашича, Москва ва Братислава ўртасидаги муносабатлар узоқ йиллар давомида юқори даражадаги сиёсий мулоқот, ўзаро ишонч ва барқарор ҳамкорлик динамикаси билан ажралиб турган.

Унинг сўзларига кўра, Россия Словакия билан муносабатларни сақлаб қолиш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлиб қолмоқда.

Киритилди: Бугун 21:28. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!