Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Москвага ташриф билан келди.
Бу ҳақда Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат раҳбари Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
“Давлат раҳбари Москвага ишчи ташриф билан келди. Бугун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Буюк Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади”, дейилади баёнотда.