АҚШ президенти Дональд Трамп агар Эрон билан музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Вашингтон Ҳормуз бўғози орқали кемалар транзитини осонлаштириш дастури бўлган "Озодлик лойиҳаси" операциясини қайта бошлаши мумкинлигини айтди.
Трамп бу ҳақда Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Агар ҳеч нарса бўлмаса, биз "Озодлик лойиҳаси"га қайтишимиз мумкин, аммо бу "Озодлик лойиҳаси плюс" бўлади", деди Трамп.
АҚШ операцияни 4 май куни бошлаган, аммо эртаси куни Америка раҳбари унинг вақтинча тўхтатилишини эълон қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, ташаббусни тўхтатиш тўғрисидаги қарор Покистон ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг илтимосига биноан қабул қилинган.