Бугун 9 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Гаити президентига суиқасд иши бўйича тўрт нафар судланувчи АҚШда айбдор деб топилди

Гаити президентига суиқасд иши бўйича тўрт нафар судланувчи АҚШда айбдор деб топилди

АҚШ суди 2021 йилда ўлдирилган Гаити президенти Жовенел Моизни ўғирлаш ёки суиқасд қилишга уринишда айбланган тўрт кишини айбдор деб топди.

Ҳукм Жанубий Флорида штатидаги федерал судда чиқарилган.

Маҳкумларнинг барчаси Маямида жойлашган Counter Terrorism Unit Federal Academy хавфсизлик компанияси билан боғлиқлиги айтилмоқда.

Судланувчилар — "Тони" Интриаго, Арканхель Претель, Уолтер Вейнтемилья ва Джеймс Солаж — 2023 йилда 11 нафар судланувчи айбланган ишнинг бир қисми бўлган.

Жовенел Моиз 2021 йил 7 июлда Гаитининг Порт-о-Пренс чеккасидаги уйига қуролли ҳужумда ўлдирилган. Унинг рафиқаси яраланган, аммо тирик қолган.

Киритилди: Бугун 07:51. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!