Трамп Путин билан Россия ва Украина ўртасида ҳудудлар алмашинуви эҳтимолини ҳам муҳокама қилишини айтди
АҚШ президенти бу ҳақда Аir Force One самолётида Аляскага парвоз чоғида журналистларга маълум қилди.
"Путин билан учрашувда ҳудудий алмашинувлар масаласи муҳокама қилинади, лекин мен бу қарорни қабул қилишни Украинага қўйиб бераман. Украиналиклар тўғри қарор қабул қилади, деб ўйлайман", — деди Трамп.
Қўшма Штатлар президентининг бошқа баёнотлари:
◾️ Агар Аляскадаги саммитда Украина масаласида олдинги силжиш бўлмаса, Россияни “оғир иқтисодий оқибатлар” кутади;
◾️ Мен Киев номидан музокара олиб бормоқчи эмасман, у ерга ҳаммани бир стол атрофида тўплаш учун боряпман;
◾️ Мен ўз мамлакатим муаммоларига эътибор қаратишни истайман, аммо инсонларни ҳаётини сақлаб қолиш учун Украина можаросини ҳал қилишга аралашяпман;
◾️ Путин ақлли одам, шунинг учун Аляскадаги саммитда қандайдир натижага эришилишига умид қиламан;
◾️ Россиянинг Қўшма Штатлар билан иқтисодий алоқаларга қизиқиш билдирмоқда. Агар Украина масаласида ижобий ўзгариш бўлса, Путин билан бизнес масалаларини муҳокама қилишга тайёрман;
◾️ Украинага “NATO форматида” хавфсизлик кафолатлари бериш тўғри эмас деб ҳисоблаймам. Киевга хавфсизлик кафолатларини бериш Европа ва бошқа давлатлар иштирокида амалга оширилиши мумкин.