Бугун 15 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Путин билан Аляскадаги учрашувнинг муваффақиятсиз бўлиши эҳтимоли 25 фоизни ташкил этади

Путин билан Аляскадаги учрашувнинг муваффақиятсиз бўлиши эҳтимоли 25 фоизни ташкил этади

"Агар мазкур учрашув муваффақиятсиз якунланса, биз санкцияларга мурожаат қиламиз", — деди АҚШ президенти Доналд Трамп.

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Украинадаги урушни тўхтатиш энг қийин масалалардан бири ҳисобланади;

◾️ Путин мен унинг ҳаётида дуч келган энг мураккаб ва кучли рақиб эканлигимни яхши билади;

◾️ Аляскадаги саммитдан сўнг Путин билан биргаликда матбуот анжумани ўтказишни режалаштиряпман;

◾️ Аляскадаги учрашувдан кейин Украина ва Россия президентлари иштирокида уч томонлама саммитни ташкил этиш учун Зеленскийга қўнғироқ қиламан. Бундай учрашувни ўтказиш учун 3 та эҳтимолий жой кўриб чиқилмоқда;

◾️ Менимча, биз ўт очишни тўхтатишга эриша олмаймиз. Путиннинг ўзи билан чегаралар ва ерлар юзасидан баҳс бўлади. Агар учрашув муваффақиятсиз ўтса, мен ҳеч кимга қўнғироқ қилмайман;

◾️ Путин Украина можаросига барҳам беришни хоҳлайди, у барибир келишувга имзо чекади.

Киритилди: 21:45 14.08.2025. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!