2025-йилги Ғалаба парадига Москвага "АҚШдан алоҳида меҳмон" ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Newsweek журнали хабар берди. Россияга аниқ ким ташриф буюриши ҳақида маълумот берилмаган.
"(Россия раҳбари Владимир) Путин 9 май куни АҚШдан "катта меҳмон"ни кутмоқда. Манба бу кимнинг бўлиши мумкинлигини аниқлаштирмади, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг иштироки ажойиб бўларди", - дея Newsweek хабар бермоқда. Журнал тахминига кўра, эҳтимол, Россияга Трампнинг келажакдаги маъмуриятидан кимдир ташриф буюради.