Кремл Путиннинг Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти ҳақида хабар берди.
Маълум бўлишича, улар "икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари"ни муҳокама қилган ҳамда "Россия-Озарбойжон алоқаларининг конструктив хусусиятини қайд этган".
"Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга бўлган икки томонлама интилиш тасдиқланди", — дейилади хабарда.
Озарбойжон ҳозирча Путин ва Алиев ўртасидаги музокаралар бўйича изоҳ бергани йўқ.
Кеча Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан ҳам телефон орқали гаплашган эди. Арманистон бош вазири Путиндан мамлакатдан РФга товарлар олиб киришга қўйилган тақиқлар муносабати билан "чоралар кўриш"ни сўраган.