Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Пулли йўллар ҳақида қонун: депутатлар нималарни маъқуллади?

Пулли йўллар ҳақида қонун: депутатлар нималарни маъқуллади?

Парламентда пулли автомобил йўллари қурилишига ҳуқуқий асос яратувчи қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди. Агар текин муқобил йўл бўлсагина пулли йўл қурилиши белгиланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Автомобил йўллари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан ҳужжат мамлакат йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва замон талабларига мослаштиришга қаратилгани таъкидланди.

Лойиҳага кўра, йўлларни режалаштириш ва лойиҳалашда аҳоли фикри, атроф-муҳитга таъсир ва пиёдалар учун қулайлик алоҳида ҳисобга олинади. Шу билан бирга, йўллар қурилиши жараёнида коммуникация тармоқларини тиклаш харажатлари ҳам қопланиши шарт қилиб белгиланди.

Қонун катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш ҳамда йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш бўйича талабларни аниқ белгилайди.

Энг муҳим жиҳатлардан бири — пулли автомобил йўллари тўғрисидаги моддалардир. Лойиҳага кўра, пуллик трассалар қурилишига фақатгина шу йўналишда муқобил, бепул йўл мавжуд бўлса, рухсат берилади. Йўлдан фойдаланиш учун белгиланадиган тўлов эса аҳоли ва иқтисодиёт эҳтиёжларига мос, ижтимоий адолатли ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бўлиши шарт.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасини тайёрлашда билдирилган фикр ва таклифлар инобатга олинганини қайд этдилар. Ҳужжат такомиллаштирилган шаклда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Киритилди: 13:33 24.09.2025. Ўқилди: 660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!