Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Пул сотиш кассеталари алмашиб қолган банкомат бўйича изоҳ берилди

Пул сотиш кассеталари алмашиб қолган банкомат бўйича изоҳ берилди

Ҳамкорбанк Ижтимоий тармоқларда “Намангандаги банкомат 10 минг сўм ечиб, 50 минг сўм бермоқда” деб номланган хабарга (https://t.me/birjoyda/7065) расмий муносабат билдирди (https://hamkorbank.uz/uz/press-center/news/rasmiy-munosabat_04102021/).

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 27 сентябрь куни, банкнинг Наманган минтақавий филиалига тегишли 24/7 режимида ўз‑ўзига хизмат кўрсатувчи офисда жойлашган банкоматда содир бўлган.

Ушбу хатолик банкоматдаги 10 000 сўмлик ва 50 000 сўмлик пул сотиш кассеталари алмашиб қолганлиги натижасида юзага келган. Ҳолат тезкорлик билан ўша куннинг ўзида хатолик аниқлангандан сўнг 30 дақиқа ичида бартараф этилган.

Киритилди: 12:54 04.10.2021. Ўқилди: 2270 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!