Бугун 6 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Пуэрто-Риконинг 1,3 миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясисиз қолди

Пуэрто-Риконинг 1,3 миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясисиз қолди

Пуэрто-Рикода душанбадан сешанбага ўтар кечаси авария натижасида мамлакатдаги барча электр станцияларининг ишдан чиқиши сабабли умумий электр таъминотида узилиш юз берди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

El Nuevo Día газетасининг ёзишича, авария орол жанубидаги Гуаянилла муниципалитетида жойлашган электр стансиясида содир бўлган. Мамлакатнинг асосий электр станцияси Luma Energy ер ости кабеллари шикастланиши мумкинлиги ҳақида хабар бермоқда, бироқ мамлакатдаги барча электр станцияларини нокаутга олиб келган авариянинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.

Электр энергияси ишлаб чиқарувчи Genera PR компаниясининг расмий вакили Иван Бэйснинг айтишича, 31 декабрь куни соат 8.30 дан электр таъминоти мамлакатнинг айрим ҳудудларида тиклана бошлаган, бироқ Luma Energy қайта тиклаш жараёни узоқ давом этиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Сешанба куни соат 9.25 да орол мамлакатидаги 1,3 миллиондан ортиқ электр истеъмолчиси электрсиз қолган. Пуэрто-Рико аҳолиси 3,2 миллион кишидан сал кўпроқ.

Киритилди: 14:36 01.01.2025. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!