Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"ПСЖ" ўз юлдузини "Бавария"га қўйиб юбормаяпти

"ПСЖ" ўз юлдузини "Бавария"га қўйиб юбормаяпти

"ПСЖ" вингери Брэдли Барколянинг ёзда "Бавария"га ўтиши даргумон.

Мюнхенликлар 22 ёшли футболчини трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаб қўйган, бироқ келишувни амалга ошириш жуда қийин бўлади. Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, "ПСЖ" Барколани қўйиб юбормоқчи эмас ва унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Лига 1 гранди францияликни лойиҳа учун муҳим шахс деб ҳисобламоқда.

Transfermarkt портали мутахассислари Брэдли Барколянинг нархини 70 млн еврога баҳоламоқда. Футболчининг "ПСЖ" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 09:00 23.06.2025. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!