Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

"ПСЖ" Украина терма жамоаси футболчиси бўйича музокараларни давом эттирмоқда

"ПСЖ" Украина терма жамоаси футболчиси бўйича музокараларни давом эттирмоқда

Франциянинг "ПСЖ" клуби Украина терма жамоаси ҳимоячиси Илья Забарний трансфери бўйича ишларни давом эттирмоқда. FootMercato журналисти Санти Аунанинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, Лига 1 гранди "Борнмут" билан музокараларни давом эттирмоқда.

Қайд этилишича, 22 ёшли Забарний фақат "ПСЖ"га ўтишни истамоқда. Украиналик футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан битим ёпилишига умид қилмоқда.

Аввалроқ, "ПСЖ" украиналик Забарний трансфери учун россиялик Матвей Сафонов билан хайрлашишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинини "ПСЖ" 15 июнь, якшанба куни "Атлетико"га қарши ўтказади.

Киритилди: 17:09 08.06.2025. Ўқилди: 533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!