Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

"ПСЖ" россиялик дарвозабонидан қутулмоқчи

"ПСЖ" россиялик дарвозабонидан қутулмоқчи

Россиялик дарвозабон Матвей Сафонов ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Ижтимоий тармоқларда журналист Яғиз Сабунжоғлининг ёзишича, "ПСЖ" Сафоновни "Галатасарой"га таклиф қилган.

Бунга жавобан "Галатасарой" Эдерсон ёки жаҳон даражасидаги бошқа дарвозабонни қўлга кирита олмаса, "ПСЖ"нинг Сафонов бўйича таклифини кўриб чиқишини маълум қилди.

Матвей Сафонов ўтган ёзда "ПСЖ" сафини тўлдирганди. Ўшандан бери россиялик парижликлар сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ўтказиб юборган. "ПСЖ" таркибида Сафонов тўртта чемпионликни қўлга киритди, хусусан, Лига 1 чемпионлик кубоги ва Чемпионлар Лигаси кубоги.

Transfermarkt портали 26 ёшли Матвей Сафоновни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:57 03.08.2025. Ўқилди: 539 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!