Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"ПСЖ" “Реал” юлдузини чақиряпти

"ПСЖ" “Реал” юлдузини чақиряпти

Франция чемпиони ва Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Пари Сен-Жермен” таркибини кучайтириш масаласида бош қотирмоқда.

El Nacional нашрининг хабар беришича, Франция гранди эътиборини “Реал”нинг асосий марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигерга қаратди. Немис футболчисининг “Қироллик клуби” билан амалдаги келишув жорий мавсум охирида тугайди.

Агар мадридликлар 32 ёшли футболчи билан янги битим имзоламаса, Париж суперклуби тажрибали ўйинчини эркин агент мақомида бепул ўз сафига қўшиб олиш имконига эга бўлади.

Қайд этилишича, ПСЖ президенти Нассер Ал-Хелаифи Рюдигерга жозибали молиявий шартлар таклиф қилишга тайёр.

Transfermarkt портали Рюдигернинг трансфер қийматини 12 миллион евро, деб баҳоламоқда.

Киритилди: 23:46 27.12.2025. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!