"Пари Сен-Жермен" клуби ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячиси Витинья билан хайрлашиши қийин масала.
Сўнгги вақтларда португалиялик хавбекни Хаби Алонсо ва "Реал" раҳбарияти Лука Модричга ўринбосар сифатида кўраётгани бир неча бор айтилган эди.
Маълумотларга кўра, парижликлар ўз футболчисига 130 миллион евро нарх белгилаган. Уни сотиб олмоқчи бўлган клуб айнан шунча маблағни "ПСЖ" ҳисоб рақамига ўтказиб бериши керак бўлади.