"ПСЖ" президенти Нассер ал-Хелайфий Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда иштирок этмайди. Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, ал-Хелайфий минтақадаги вазият туфайли Қатарда қолишга қарор қилган. Шу билан бирга, Париж клуби раҳбари бош мураббий Луис Энрике ва спорт маслаҳатчиси Луиш Кампуш билан суҳбатлашган.
Маълумки, минтақадаги ҳарбий ҳаракатлар Қатарга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Бу тўқнашувлар АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан кейин юзага келди.
"ПСЖ" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки ўйини Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.