Қитъалараро кубок ярим финалида Бразилиянинг "Фламенго" жамоаси Мисрнинг "Пирамида" жамоасини мағлуб этди - 2:0.
Ғалабани бразилияликларга Лео Перейра (24-дақиқада) ва Данило (52-дақиқада) киритган голлар келтирди.
"Фламенго" қитъалараро кубок финалига чиқди ва у ерда "ПСЖ" билан ўйнайди.
Қитъалараро кубок. Ярим финал
"Фламенго" (Бразилия) - "Пирамида" (Миср) - 2:0 (1:0)
Голлар: Лео Перейра, 24 (1:0), Данило, 52 (2:0).