Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

«ПСЖ» футболчилари ЕЧЛ финали учун қанча мукофот пули олиши маълум бўлди

«ПСЖ» футболчилари ЕЧЛ финали учун қанча мукофот пули олиши маълум бўлди

«ПСЖ» футболчилари Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган тақдирда салмоқли мукофот пулларига эга бўлишади. Парижликлар 30 май куни турнир финалида «Арсенал» билан тўқнаш келишади.

«L’Équipe» маълумотларига кўра, ғалаба учун мукофот пули ҳар бир ўйинчига тахминан 1 миллион еврони ташкил қилади. Ўтган йили парижлик клуб «Интер»ни (5:0) мағлуб этиб, Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанида ҳам айнан шундай сумма тўланган эди.

Таъкидланишича, Европанинг кўпгина топ-клубларида бўлгани каби, бонуслар мавсум бошида келишиб олинган. «ПСЖ» раҳбарияти билан музокараларни жамоанинг тўрт нафар сардори — Маркиньос, Ашраф Ҳакимий, Усмон Дембеле ва Витинья олиб борган.

Лига 1 га келадиган бўлсак, парижликларга бонуслар фақат чемпионатдаги ғалаба учун тўланади. Худди шундай мантиқ Чемпионлар лигасида ҳам амал қилади. Чорак ёки ярим финаллардан кейин тўланадиган суммалар «нисбатан рамзий» ҳисобланади. Асосий мукофотлар фақат совринлар билан бирга келади — клуб раҳбарияти фикрича, асосий ҳаракатлантирувчи куч пул эмас, балки ғалаба бўлиши керак.

Киритилди: Бугун 17:00. Ўқилди: 274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!