Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Психолог маслаҳати: Арчани қачон безатган маъқул?

Психолог маслаҳати: Арчани қачон безатган маъқул?

Россиянинг психологик ёрдам хизмати психологи Наталя Болдйрева “Москва” агентлигига берган интервьюсида янги йил арчасини безашни декабр охирига қадар кечиктириш яхшироқ эканлигини маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, одамлар, одатда, Янги йилнинг яқинлашганини байрамдан бир неча ҳафта олдин ҳис қилишади. Шу боис байрам рамзи бўлган арчани ойнинг охирларида безатиш кайфиятни тиклашга ёрдам беради.

Психологнинг айтишича, янги йил учун уйни безатишни олдиндан бошлаш. Аммо яқинлашиб келаётган байрамни тўлиқлигича ҳис этиш ва кучайтириш учун баъзи махсус нарсаларни ойнинг охирига қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек, психолог янги йил кайфиятини кучайтириш учун ўзининг энг кичик ютуқларини эслаб, ўтган йилни сарҳисоб қилишни ҳам маслаҳат берди.

Киритилди: 20:31 02.12.2019. Ўқилди: 3005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!