Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Прописка энди йўқ, ўрнига бошқа сўз бирикмаси ўйлаб топилди

Прописка энди йўқ, ўрнига бошқа сўз бирикмаси ўйлаб топилди

Бугун 17 февраль куни Халқаро пресс-клубнинг «Давлат дастури лойиҳасининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб тадбирлари» мазмун-моҳиятига бағишланган сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда пресс-клуб канали хабар қилмоқда. 

Унда иштирок этган Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икромов прописка масаласига тўхталиб ўтди. 

«Прописка - эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро доимий пропискага ўтган. Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига «қайд этиш» сўз бирикмаси ишлатилади»,-деди ИИВ вазири ўринбосари. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномасида прописка тизими ҳақида гапириб, «30 йил давомида ўз фуқароларимиз оёғига кишан урдик» дея таъкидлаган эди. 

Шундан сўнг, депутат, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов пропискани дискриминация деб атади, шунингдек, Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам бу масала тез орада узил-кесил ҳал этилишини маълум қилди. 

Киритилди: 15:47 17.02.2020. Ўқилди: 4003 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!