Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қонун билан билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсир чораларини кучайтиришни, шунингдек ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилмоқда.