Бугун 23 сентябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Прити Зинтанинг 34 та қизи борлигини биласизми?

Прити Зинтанинг 34 та қизи борлигини биласизми?

Болливуднинг ёқимтой ҳамда соҳибжамол актрисаси Прити Зинта ҳақиқатан ҳам 34 та қизнинг онаси ҳисобланади.

Гап шундаки, актриса 2009 йилдан буён Ришикеш шаҳрида жойлашган “Mother Miracle” номли мактабни қўллаб-қуввватлаб келади.

Мактабда таҳсил оладиган барча қизларнинг еб-ичиши, кийиниши, мактаб қуроллари ҳамда тарбиясини ўз зиммасига олган Притининг айтишича, қизлар билан кўришиб, гаплашиш унинг учун ўзгача завқ ва роҳат бағишлайди.

Турмушга чиқиб, АҚШга кўчиб ўтган бўлишига қарамасдан актриса ҳамон қизлар учун барча керакли шароитларни яратиб келмоқда.

 

 

Киритилди: 03:00 10.08.2020. Ўқилди: 11631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!