Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов "Uzcard"нинг 75 фоиз улушига эга бўлди

Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов "Uzcard"нинг 75 фоиз улушига эга бўлди

"Uzcard" бренди остида фаолият олиб борувчи “Ягона умумреспублика процессинг маркази” масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) таъсисчилари таркиби янгиланди. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида ҳавола қилинган маълумотлар шундан дарак бермоқда.

Регистрдаги маълумотларга кўра (МЧЖнинг СТИР рақами Очиқ маълумотлар порталида кўрсатилган), МЧЖнинг 75 фоиз улушига эгалик қилиш ҳуқуқи жисмоний шахс Маҳмудов Аҳрор Аброровичдан бошқа жисмоний шахс — Турсунов Ойбек Батирович тасарруфига ўтган.

Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов "Uzcard`нинг 75 фоиз улушига эга бўлди

Регистрда "Uzcard’нинг қолган 25 фоизи улуши “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖнинг ўзига тегишли экани кўрсатилган.

Маълумот учун, Аҳрор Маҳмудов "Uzcard"нинг амалдаги раҳбари ҳисобланади. Ойбек Ботирович Турсунов эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич куёвидир.

Аввалроқ, Ойбек Турсунов ва Исмоил Муродов таъсисчиси ҳисобланган “Promadik Invest” компанияси “KapitalBank”нинг 36 фоиз акциясини сотиб олганди.

Киритилди: 10:57 14.05.2020. Ўқилди: 28230 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!